вторник, 7 августа 2018 г.



Abu Abdulloh Muhammad ibn Ismoil al-Buxoriy

Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (194-256/810-870) раҳматуллоҳи алайҳи улуғ ватандошимиз, муҳаддислар амири ва исломнинг энг буюк уламоларидан бири ҳисобланади. У зот башарият томонидан битилган энг тўғри, энг саҳиҳ ҳадислар тўпламининг муаллифидирлар. Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ аҳли суннат ва жамоатнинг энг кўзга кўринган олими сифатида ўз ақидавий қарашларини ҳам баён қилиб кетганлар. Унинг эътиқодий фикрлари ва бу эътиқодга далил бўлган маълумотларни кейинги авлод кўз қорачиғидек сақлаб ва уларга бекаму кўст амал қилиб келади. Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўз ақидаларини баён қилар эканлар, унга жами устозлари, бутун ислом оламидаги энг таниқли уламолар қўшилганлигини, ҳамфикр эканлигини айтиб, ўша уламоларнинг муборак номларини бирма-бир зикр қилиб чиққанлар. Бу эса Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг эътиқоди нақадар тўғри эканини, бизлар ҳам ушбу ақидада ҳаёт кечирмоғимиз лозимлигини билдиради. Бу эса аҳли суннат ва жамоатнинг энг устувор ақоиди эканини таъкидлашимиз керак.
Имом ал-Бухорийнинг отаси Исмоил, унинг куняси Абул-Ҳасан бўлиб, ўз даврининг етук муҳаддисларидан саналиб, имом Моликнинг шогирд ва ашобларидан бири бўлиб, тижорат ишлари билан ҳам шуғулланган. Афсуски ҳозирча унинг қаламига мансуб бирор асар ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Бироқ уни Ҳамад ибн Зайд, имом Молик, Абу Муовия каби ўз даврининг йирик муҳаддисларидан ҳадислар ривоят қилгани, Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг суҳбатида бўлиб, ундан таълим олгани ҳақидаги хабарлар манбаларда келтирилади. Унинг шогирдларидан ироқлик бир қанча олимлар Аҳмад ибн Ҳафс, Наср ибн Ҳусайн ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Имом ал-Бухорий "ат-Таърих ал-Кабир" ("Катта таърих") асарида отасининг таржимаи ҳоли ҳақида талай маълумотлар келтиради. Тарихчи ал-Ҳофиз ибн Ҳиббон ўзининг "Китоб ас-Сиққот" ("Буюк инсонлар ҳақида китоб") номли асарида Исмоил ибн Иброҳим яъни ал-Бухорийнинг отаси, Ҳамад ибн Зайд ва Моликдан ҳадислар ривоят қилган, ундан эса ироқлик олимар ҳадислар ривоят қилганлар",-деб таъкидлайди.
Имом ал-Бухорий азалдан илм фан ва маданият равнақида машҳур бўлган Бухоро шаҳрида таваллуд топган. Кўплаб муарриҳларнинг гувоҳлик беришларича, Бухоро азалдан Мовароуннаҳрнинг энг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири бўлган. Манбаларда зикр қилинишича, шаҳарнинг ўраб турган деворлари ўттиз олти миллга чўзилган. Шаҳарнинг обод ва кўркамлиги, унинг беназир гўзаллигихусусида Манбаларда зикр қилинишича, шаҳарнинг ўраб турган деворлари ўттиз олти миллга чўзилган. Шаҳарнинг обод ва кўркамлиги, унинг беназир гўзаллиги хусусида кўплаб шоирлар ва фозиллар ўзларининг насрий ва назмий асарларида алоҳида эҳтирос билан тараннум этганлар.
Мана шу муҳташам шаҳар-Бухорои шарифда 194 ҳижрий сана шаввол ойининг 13 кунида салотул жумъадан кейин (810 мелодий сана 21 июл) жамийъ муҳаддисларнинг имоми, ҳадис илмининг султони (амирул мўмъинийн фил ҳадис), саййидул фуқаҳо каби улуғ лақабларга муяссар бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларига дурдонасимон сайқал бериб, уларни абадул-абад барҳаёт қилган улуғ зот имом ал-Бухорий дунёга келган. Буюк шоир ва мутафаккир Абдурраҳмон Жомий буюк муҳаддиснинг илмий салоҳиятига юксак баҳо бериб: Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг Бухорода сайқали камолига етди"-деб ёзган эди. Ўрта асрларда туғилган олимлар таваллуд этган ойлар, кунлар тугул манбаларда хатто кўпинча йилларида ҳам аниқ бир сана бўлмай, хилма-хил йиллар кўрсатилган ҳоллари кўп учрайди. Имом ал-Бухорийнинг туғилган вақти (куни, ойи, йили)нинг аниқ келтирилишининг боиси шундаки, унинг ўзини ёзишича, у туғилган вақт ҳақида отаси қўли билан ёзиб қўйган варақ, унга замондош олимларга етиб келган.
Имом ал-Бухорий ёшлигидаёқ отаси вафот этиб, унинг тарбияси фақат волидаси кафолатида бўлган. Бирмунча улғайиб ақли расо бўлгач, унинг қалбида исломий илмларга, айниқса, Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларини ўрганишга ва ёдлашга мойиллик тобора кучая бориб, у даставвал Ибн ал-Муборак ва Вакийънинг ҳадисларга оид асарларини ёд олади.

Имом ал-Бухорийнинг котиби, унинг асосий таснифи "Саҳиҳ" асари ровийларидан бири Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотам ал-Варроқ шундай деб ёзади: "Ал-Бухорийнинг: "Ҳадисларни ёд олиш илҳоми менга бошланғич мактабда ўқиётганимда келган эди"-деб айтганини эшитганимда: "Ўшанда неча ёшда эдингиз"?-деб сўрадим: у "Ўн ёшда балким ундан ҳам кичик эдим", - деб жавоб берганди. Бу мисолдан кўриниб турибдики, имом ал-Бухорий жуда ёшлигидан бошлаб ҳадисларни ёд олиб, бу илмга алоҳида завқ-шавқ ва қизиқиш билан қараган.

Имом ал-Бухорий ғоятда беғубор, ҳалол-покиза, диёнатли инсон бўлиб, ғийбату-ноҳақликлардан узоқ бир киши эди. У доимо "Ғийбат қилишлик ҳаром эканини билганимдан бошлаб, ҳеч қачон бирор киши ҳақида ғийбат гапирмаганман",-деб таъкидларди.

Мен бугун Имом ал-Бухорий хаёти хакида кискача ёритиб бердим, аслида Имом ал-Бухорий хаёти жудда катта тарихга бой. Мен сизларга Имом ал-Бухорий зиёратгохини зиёрат килгани борганимдаги айрим холатларни яъни Имом ал-Бухорий хаётидан кискача бўлса хам ёзиб олган видеойимни телеграмдаги каналимга жойлейман. Бу видеода имом ал-Бухорийнинг кискача хаёти ёритилган ва ўта тасирли хамда мўжизаларга бой.
Телеграмдаги каналим:  https://t.me/Xikoyalaruz

Комментариев нет:

Отправить комментарий